Congue iure curabitur incididunt consequat

Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида бўлди

Жорий йилнинг 1 июнь куни Афғонистон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва тараққиёт масалалари бўйича Президент Катта маслаҳатчиси Абдул Ҳамид Ҳелманди бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф доирасида "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида бўлди.

Делегация аъзолари "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Я.Хидиров билан учрашди. 

Суҳбат чоғида меҳмонларга «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, пахта етиштириш ва экспорт қилиш ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  





Ўхшаш янгиликлар