Congue iure curabitur incididunt consequat

ЎЗБЕКИСТОНДА РОССИЯДА ЭКИЛАДИГАН КАРТОШКА НАВЛАРИ ЕТИШТИРИЛАДИ

Россиянинг Упорово (Тюмень вилояти) агрофирмаси "КРиММ" ва AGROVER қишлоқ хўжалиги компанияси билан Ўзбекистонга элита синфидаги "Розара" ва "Рэд Скарлет" картошка навларининг уруғидан 600 тонна етказиб беришга шартнома тузди.
Ўзбекистонга картошка уруғини етказиб беришдан аввал 2 минг тонна картошка етказиб бериш бўйича битим тузилганди. Шундан кейин ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилинди.
"Биринчи битимни тугатиб, биз икки ҳамкор сифатида ишимизга баҳо бердик. Икки томон ҳам ҳамкорликдан мамнун. Шунинг учун кейинги шартномани 600 тонна картошка уруғини етказиб беришга туздик", деб айтди "КРиММ" бош директори Геннадий Рязанов.
Картошка хорижга жўнатилишидан аввал жиддий сифат назоратидан ўтади. Дастлаб уруғлик корхона ичида яширин зарарланганликларга текширилади. Сўнгра Россельхозцентрнинг Тюмендаги филиали уруғликдан намуналар танлаб, маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини топширади. Мамлакатдан экспорт қилиш учун, шунингдек, фитосанитар сертификат берилади.
"КРиММ"нинг картошка уруғининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатиб бўлинди. Қолган уруғлик 15 майдан кечиктирилмасдан тўлиқ етказиб берилади.





Ўхшаш янгиликлар