Congue iure curabitur incididunt consequat

ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШДИ

USDA: Пахта толасининг экспорт ҳажми бир ҳафта ичида ошди, лекин савдо ҳажми тушди
Қишлоқ хўжалиги департаментининг 23- 30 март кунлари  оралиғида пахта бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, пахта толанинг савдо ҳажми 58,8 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 31% га камрок ва 4 ҳафта олдинги ўртанча кўрсаткичдан 16 фоизга камрок. Бу давр оралиғида пахта толасининг асосий импортёрлари Туркия (21,9 минг тонна), Ҳиндистон (16,9 минг тонна), Вьетнам (11,1 минг тонна), Бангладеш (2,5 минг тонна) ва Хитой (2,2 минг тонна) бўлган.
Аммо, пахта толасининг ҳафталик экспорт ҳажми 97,5 минг тоннани ташкил этиб, бу олдинги ҳафтага нисбатан 14% га ошган ва 4 ҳафта олдинги ўртача кўрсаткичдан 9% га ошган. Экспорт қилинган пахта толасининг асосий ҳажми Вьетнам (20,7 минг тонна), Хитой (19,3 минг тонна), Покистон (8,9 минг тонна), Туркия (8,5 минг тонна) ва Индонезия(7,9 минг тонна)га тўғри келади.
Манбаа: USDA





Ўхшаш янгиликлар