Congue iure curabitur incididunt consequat

ИЛМИЙ АМАЛИЙ АНЖУМАН

 Мустақиллик йилларида мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъенктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 7 февралда имзоланган "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  Фармони асосида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишлардан келиб чиқиб, 2017 йил 7 апрель куни  Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия Қўмитаси ва "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳамкорлигида "Реал секторда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишда инновацион технологиялар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия Қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси вакиллари, "Ўзбеклизингинтернейшнл АЖ” компанияси, университетнинг ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирок этди.
Тадбирда "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мутасадди вакиллари маъруза қилиб, бугун тизимда амалга оширилаётган ишлар, реал секторда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишда қўлланилаётган инновацион технологиялар хусусида ахборот берди.
Шунингдек, анжуманда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш омиллари, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш йўналишлари, янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш асосида ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш каби мавзулар муҳокама қилинди.





Ўхшаш янгиликлар