KORXONANING TASHKILIY TUZILMASI, JAMIYAT FAOLIYATINI TASHKIL ETISH

Б

изнес режанинг амалга оширилишини таъминлаш учун Жамият ижро этувчи аппарати бўлимларининг зиммасига, асосий хизмат вазифаларидан ташкари, режалаштирилаётган йилдаги ҳамда истикболдаги стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар юклатилади:
1. Молия ва иқтисодиёт бўлими - молиявий фаолиятининг иқтисодий таҳлилини мукамаллаштириш, иш ҳақи тўлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш;
2. Юридик хизмат – Жамият ва тизим корхоналарида юридик хизмат салоҳияти ошириш ва сифатини яхшилаш;
3. Ходимларни бошқариш хизмати - тизим корхоналари кадрлар малакасининг ўз касбига мутаносиблигини аттестациядан ўтказиш, тизимда юқори малакали ва билимли кадрлар жамланиши чораларини кўриш, тизим корхоналарида меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
4. Махсус қисм - Биринчи-иккинчи бўлим – тизим корхоналаридаги 1-2 бўлимларнинг самарали ишини ташкил қилиш;
5. Информацион технологиялар хизмати
6. Пахта хом-ашёсини тайёрлаш ва ҳисобини юритиш ҳамда уруғлик чигит тайёрлаш бўлими - пахта хом-ашёсини қабул қилиб олиш, сақлаш жараёнида сифат кўрсаткичлари бузилишига йўл қўймаслик, вилоят пахтачилик хўжаликларини сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш;
7. Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими - пахтани қайта ишлаш жараёнларини ташкил қилиб, маҳсулот чиқимини, ишлаб чиқариш қувватларидан тўла ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
8. Сифатни назорат қилиш хизмати - пахта маҳсулотларининг юқори сифатини таъминлаш;
9. Тайёр маҳсулотлар етказиб беришни ташкил этиш хизмати қилиш – хорижга ва ички истеъмолчиларга маҳсулот юклаб жўнатиш шартномаларининг бажарилишини таъминлаш;
10. Пахта хом-ашёси контрактацияси шартномалари бўлими - пахта етиштирувчи хўжаликлар ва “Навоийпахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ томонидан шартнома шартлари аниқ бажарилишини назорат қилиш, жарималарнинг ўз вактида ундирилишини таъминлаш, корхоналар билан хўжалик шартномалари мазмунини қонун ва меъёрий ҳужжатлар талабига мос мувофиқлаштириш;
11. Пахта маҳсулотларини сотиш шартномалари бўлими Иқтисодий таҳлил, меҳнатга ҳақ тўлаш, акциялаштириш ва қимматли қоғозлар бўлими – корхоналар молиявий хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлилини мукамаллаштириш, иш ҳақи тўлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш;
12. Пахта хом-ашёси харид қилиш ва пахта маҳсулотларини сотиш шартномалари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўлими - истеъмолчи ташкилот ва компаниялар билан барча ҳисоб - китобларнинг аниқ олиб борилишини таъминлаш;
13. Банк, молия ва ғазначилик хизмати - тизим корхоналарида айланма маблағларидан фойдаланиш самарасини ошириш, айланма маблағларнинг унумсиз ишлатилиши ҳолатларига йўл қўймаслик;
14. Офис-менеджер – Жамият маъмурий биносида тозалик ва санитария талаблари доирасидаги муҳитни таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;