Congue iure curabitur incididunt consequat

СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

«Ўзпахтаэкспорт» АЖ таркибига кирувчи минтақавий пахта терминаллари ходимлари ўртасида спорт ва касб мусобақаси ўтказилди
2017 йил 31 март ва 1 апрель кунлари "Самарқанд тола” МЧЖда «Ўзпахтаэкспорт» АЖ тизимидаги ҳудудий терминаллари ўртасида "Наврўз” байрами муносабати билан спорт ва касб мусобақаси ўтказилди.
Мазкур тадбирнинг биринчи куни эрта тонгда барча иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мангу қўним топган масканни зиёрат қилдилар. Зиёратдан сўнг "Самарқанд тола” МЧЖ ҳудудида ташкил этилган баҳорий дастурхон атрофида тантанали равишда мусобақа очиқ, деб эълон қилинди.
Мусобақалар уч йўналиш– спорт (стол тенниси),  касбий маҳорат (автокарачилар ўртасида пахта толасини юклаш-тушириш)  ва пахта толасининг сифатини аниқлаш (лаборатория ходимлари) бўйича ташкил этилиб, уларда ҳудудий терминалларнинг жами  62  нафар ишчи-ходимлари иштирок этди. 





Ўхшаш янгиликлар