Congue iure curabitur incididunt consequat

NAVOIY SHAXRI

Навоий вилояти деганда, кўз олдимизда буюк шоиримиз Алишер Навоий номини қадрлайдиган, меҳрибон, меҳнатсевар, олийжаноб одамлар, бунёдкор меҳнат билан банд кўп миллатли халқ пайдо бўлади
Ислом Каримов
 
 
Навоий тарихи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида — 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди. 
Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: «Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш дараси ва ғоридаги ибтидоий суратлар бу Ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?» — деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради.
Навоий тарихи
Бугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи Ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир. 
Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва ерости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади.шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қиш мавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди. 
Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўчма қум барханлари, гилли чўл зоналари яштаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Буерларда йил — ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир. Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турли ҳайвонот-ҳашоратларга она бағрилик қилади. бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёхуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-еркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу эрда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолган. Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради: «Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади». 
Вилоятда 863 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар — Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар — Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролари йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд. 
Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. бу, аввало, вилоятда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги, энг асосийси эса, мана шу корхоналарда бир қарашда оддий тупроқ ва тошдан турли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олишдек мураккаб ҳамда машаққатли ишларни амалга ошира оладиган фидойи инсонлар бу ўлкада яшаши билан изоҳланади. 
Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.

Навоий тарихи
Алишер Навоий (1441 — 1501) халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

Навоий тарихи
«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома

• 1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.
• 2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати"нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софиэ Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.
• 2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.
• 2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.
Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой" очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой" ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.
• 2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консервация, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
• 2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.
• 2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 5–12 февраль кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган фильм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2007 йил 16–19 апрель кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу фильм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсойтабиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
• 2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № AI-179/08 сонли хати йўлланди:
Хатда жорий йилнинг 17–19 апрель кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқароилмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган. 
• 2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.

Навоий тарихи
• 2010 йилнинг 17–21 апрель кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофильм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.
• 2010 йил апрель-май ойларида «Ўзбектельефильм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофильм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофильм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.
• 2010 йил майда Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йўл ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.
• 2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.
• 2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда





Ўхшаш янгиликлар