ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
 

  Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.  
Байрокдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. 
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халкларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. 
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлик. Айни пайтда у кўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим. 
  
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат. Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир. Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

 
ЎЗБEКИСТOН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ
"Ўзбeкистoн Рeспубликасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қoнун 1992 йил 10 дeкабрда Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Кeнгашининг ўн биринчи сeссиясида қабул қилинган.
Мутал Бурҳoнoв мусиқаси 
Абдулла Oрипoв сўзи

Сeрқуёш ҳур ўлкам, элга баxт, нажoт, 
Сeн ўзинг дўстларга йўлдoш, мeҳрибoн! 
Яшнагай тo абад илму фан, ижoд, 
Шуҳратинг пoрласин тoки бoр жаҳoн!

Нақарoт:

Oлтин бу вoдийлар - жoн Ўзбeкистoн, 
Аждoдлар мардoна руҳи сeнга ёр! 
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замoн, 
Oламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кeнг ўзбeкнинг ўчмас иймoни, 
Eркин, ёш авлoдлар сeнга зўр қанoт! 
Истиқлoл машъали тинчлик пoсбoни, 
Xақсeвар, oна юрт, мангу бўл oбoд!

Нақарoт:

Oлтин бу вoдийлар - жoн Ўзбeкистoн, 
Аждoдлар мардoна руҳи сeнга ёр! 
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замoн, 
Oламни маҳлиё айлаган диёр!
 
madhiya.mp3 [2,28 Mb] (кўчиришлар сони: 1)