«NAVOIYPAXTASANOAT HUDUDIY FILIALI» MCHJ
NAZORAT TAFTISH KOMISSIYASI

  • KOMISSIYA TARKIBI

  • VAKOLATLARI

  • KOMISSIYA MAJBURIYATLARI

  • KOMISSIYA NIZOMI

1. Тафтиш комиссияси жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади.
2. Тафтиш комиссиясининг таркибига сайлаш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
3. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, Тафтиш комиссиясига унинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
4. Тафтиш комиссиясининг таркиби 3 кишидан иборат бўлади. Тафтиш комиссияси бир йил муддатга сайланади.
5. Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари ушбу Низомга асосан белгиланади. Айни бир шахс Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
6. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият ижроия органи аъзоси, Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
1. Тафтиш комиссияси бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади, тафтиш қилади ва хулоса тайёрлайди.
2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
3.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
4. Ўз вазифаларини бажариш чоғида Тафтиш комиссияси қуйидаги ишларни амалга оширади:
- Жамият томонидан тузилган шартномалар, амалга оширилаётган битишувлар, контрагентлар билан бўладиган ҳисоб - китобларнинг қонунийлигини текшириш;
- бухгалтерия ва статистик ҳисоботнинг мавжуд меъёрий ҳужжатлар билан мувофиклигини таҳлил килиш;
- Жамиятнинг молиявий ҳужжатларини текшириш, мол-мулкни инвентаризация қилиш ҳужжатларини бухгалтерия ҳисоботининг дастлабки ҳужжатлари билан таққослаш;
- молия-хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятида ўрнатилган меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва бошқаларга риоя қилинишини текшириш:
- Жамиятнинг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобилиятлилигини, активларининг ликвидлиги, хусусий ва заём маблағларининг нисбатини таҳлил қилиш, корхона иқтисодий ҳолатини яхшилаш резервларини аниқлаш ва акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари учун тавсияномалар ишлаб чиқиш;
- маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан бюджетга тўловларнинг тўғри ва ўз вактида амалга оширилиши, дивидендларнинг ҳисобланиши ва тўланиши, бошқа мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш;
- Жамият балансининг тайёрланишини, солиқ инспекцияси, статистика органлари ва давлат бошқарув органларига топшириладиган ҳисобот хужжатларининг тўғрилигини текшириш;
- Жамият ижро органи қабул қилган қарорларнинг ҳаққонийлигини, уларнинг Жамият Низомига ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қабул қилган қарорларга мувофиқлигини текшириш;
- акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини тахлил қилиш, қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан мос келмаган ҳолларда қарорларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш.
- Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқиш;
- Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилиш учун олиб чиқиш.
1. Тафтиш ва текширувлар ўтказиш пайтида тафтиш комиссияси аъзолари, текширувга тааллуқли бўлган барча ҳужжат ва материалларни чуқур ўрганишлари шарт. Нотўғри хулосалар учун тафтиш комиссияси аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши олдида жавобгардир.
2. Берилган ваколат муддати тугамасдан туриб, тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз фаолиятини тўхтатадиган бўлса, бу хақда у бир ой олдин кузатув кенгашига маълум қилиши шарт. Бу ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унинг яқин орадаги мажлисида тафтиш комиссиясига янги аъзо сайланади.
3. Тафтиш комиссияси:
- амалга оширилган текширув ва тафтишлар ҳақидаги, бошқарув органлари мажлислари ҳақидаги маълумотларни ёзма ҳисобот, доклад кўринишида акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига етказиб туриши шарт;
- ўз вазифаларини амалга ошириш чоғида, хизмат вазифаси юзасидан хабар топган, тижорат сири ҳисобланган махфий маълумотларни тарқатмаслиги шарт;
- акциядорлик жамияти манфаатларига муайян хавф туғилган вақтда ёки мансабдор шахсларнинг ўз хизмат мавқеини суистеъмол қилганликлари фактлари аниқланганда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилишлари шарт;
4. Тафтиш комиссияси бухгалтерлик ҳисоби ва молия ҳисоботини тайёрлаш тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши чақирилишидан камида 10 кун олдин, йиллик ҳисоботлар ва баланс тўғрисида ўз хулосасини беради. Ушбу хулосасиз умумий йиғилиш жамият бухгалтерия балансини тасдиқлаш ҳуқуқига эга эмас.
To'liq yuklab olish: taftish_komissiyasi.doc [57 Kb] (кўчиришлар сони: 0)