Ж

амият тижорат ташкилоти бўлиб, тадбиркорлик фаолиятининг мақсади фойда олишдир.
Жамият Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида” 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармони, "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли, "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик бирлашмалари фаолиятини таъминлашни ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 3 ноябрдаги ПҚ-2427-сонли қарорларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
Давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами: Навоий шахар хокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш "Ягона дарча” маркази томонидан 2016 йил 14 январда 14-сон билан давлат рўйхатига олинган.
Хизмат кўрастувчи банки ҳақида маълумотлар: АТБ "Агробанк” Навоий шахар бўлими, МФО: 00197; х/р 20208000600562423001, ИНН: 303719121.
Жамиятнинг фаолият тури: пахта етиштирувчи фермер хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ, пахта хом - ашёсини сотиб олиш, сотиб олинган пахта хом-ашёсини тизимдаги пахта тозалаш заводларда қайта ишлаб, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тайёр махсулотларни ички ва ташки бозорларда сотиш, пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари, пахта тозалаш заводлари ва пахта маҳсулотларини харидорлари ўртасида ҳисоб-китобларнинг тартибланишини ташкил қилиш ҳамда воситачилик ҳақи орқали даромад олишдир.
"Navoiypaxtasanoat hududiy filiali” масъулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти пахта хом ашёсини қайта ишловчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва пахта хом ашёсини қайта ишлаш монопол ҳолатда фаолият кўрсатиш ҳисобланиши туфайли ушбу хўжалик субъекти фаолияти давлат томонидан тартибга солинади.
Қуйидагилар Жамиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- пахта тозалаш корхоналари орқали пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёсини етиштириб, топшириш бўйича контрактация шартномаларини тузишни ташкил этади;
- томонларнинг контрактация шартномаларини бажаришларини ва пахта тозалаш корхоналари томонидан тақдим этиладиган қабул қилинган пахтанинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
- "O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятига тақдим этиш учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари бўйича пахта хом ашёсини тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги кунлик ва йиғма маълумотларини тайёрлайди;
- пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинган пахта хом ашёси юзасидан расмийлаштирилган ПК-17 шаклдаги қабул квитанциялари нусхаларини йиғади ва шу асосда умумлаштирилган маълумотлар тайёрлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги матнларда – Жамғарма) билан давлат эҳтиёжлари учун пахта харид қилиш умумий ҳажми бўйича Бош битим тузади;
- пахта тозалаш корхоналари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ПК-17 шаклдаги қабул квитанцияларига асосан пахта етиштирувчи хўжаликлар билан пахта тозалаш корхоналари орқали ҳисоб-китоб қилиш учун белгиланган тартибда Жамғармага буюртманомалар беради;
- пахта тозалаш корхоналари бўйича улар тақдим этадиган тезкор ва статистика маълумотлари асосида хом ашё, пахта маҳсулотлари ресурсларининг ҳаракати, унинг қолдиқларига доир қатъий ҳисобот юритади;
- пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналарини молиявий таъминлаш ҳажмларига оид ҳисоб-китобларнинг Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди ва тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;