«NAVOIYPAXTASANOAT HUDUDIY FILIALI» MCHJ
KUZATUV KENGASHI

  • KENGASH VAKOLATLARI

  • A'ZOLARINI SAYLASH

  • KENGASH MAJLISI

  • KENGASH NIZOMI

Кузатув кенгаш ваколатларига қуйидагилар тегишлидир:
- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
- жамият томонидан йирик битимлар тузиш, аффилланган шахслари билан битимлар тузиш ҳақида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
- жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият Уставига Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилиш;
- қўшимча акцияларни чиқариш;
- эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
- акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
- аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;
- Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- жамиятнинг ижроия органини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;
- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
- ички аудит хизматини ташкил этиш ва жамият ички аудиторларидан хар чорак ва хисобот йили якунлари бўйича тасдиқланган бизнес-режанинг бажарилиши, корпоратив бошкариш принципларига риоя килиниши, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолатини, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун хужжатларига риоя этилиши, активлар ҳолатини текшириш бўйича ҳисоботини эшитиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молиявий-хужалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланишини сўраш;
- йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида Жамият Бошқаруви раисининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш, Жамият Бошқаруви раиси томонидан Жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари қўпол равишда бузилган, уларни бажариш барбод қилинган ёки Жамият Бошқаруви раиси харакатлари (харакатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган тақдирда, у билан тузилган шартномани муддатидан олдин тўхтатиш;
- ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш масалаларини ҳал қилиш;
- Қонун ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
Жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижро этувчи органига берилиши мумкин эмас.
- Жамият кузатув кенгашининг аъзолари Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин;
- Жамият бошқаруви аъзолари ва раиси Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича кузатув кенгаши аъзоси (барча аъзолари)нинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин;
- Кузатув кенгашига қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин;
- Кузатув кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумоти бўлиши, 5 йилдан ортиқ иш стажи мавжудлиги, судланмаганлиги;
- Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир;
- Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.
2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
3. Кузатув кенгаш аъзолари сони уставда назарда тутилган миқдорнинг 75 фоизидан кам бўлиб қолган ҳолларда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
4. Жамият кузатув кенгаши мажлиси кун тартибида масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
5. Кузатув кенгаши мажлисидаги қарорлар мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда, кузатув кенгаши қарорини қабул қилишда кузатув кенгаши раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эгалиги ҳисобга олинади.
6. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
- мажлиснинг кун тартиби;
- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
- қабул қилинган қарорлар.
8. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
9. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
10. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
To'liq yuklab olish: kuzatuv_kengashi.doc [69 Kb] (кўчиришлар сони: 3)