«NAVOIYPAXTASANOAT HUDUDIY FILIALI» MCHJ
IJRO ORGANI

  • TUZISH TARTIBI

  • VAKOLATLARI VA TARKIBI

  • ISH TARTIBI

  • IJRO ORGANI NIZOMI

1. Жамият Бошқарувининг сон таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий - хўжалик харажатлари сметалари доирасида, Жамият Устави асосида белгиланади. Жамиятнинг Бошқаруви таркиби 5 (беш) кишидан иборат.
2. Жамият Бошқаруви ва аъзолари Жамият Уставига мувофиқ Кузатув кенгаши томонидан тайинланади.
Директор бошқарув таркибига номзодларни кузатув кенгаши йиғилиши тасдиғига таклиф этиш ҳуқуқиги эга.
3 Жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан жамиятнинг Бошқарув аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
4. Жамиятнинг Бошқаруви таркибига номзодларни кўриб чиқиш, таклиф киритиш ва тасдиқлаш Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Жамиятнинг Бошқаруви таркибига номзодлар ўзининг жиноий, маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида Кузатув кенгаши аъзоларига маълум қилишга мажбурдир.
5. Жамиятнинг Бошқарув аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатув кенгаши мажлисида қатнашишлари мумкин.
6. Жамиятнинг Бошқаруви таркибига тавсия этилган номзодлар кузатув кенгаши томонидан тайинлангандан кейин ижро этувчи орган аъзолигига тасдиқланган ҳар бир номзод билан тегишли лавозимлар бўйича вазифаларни ижро этиш учун шартнома тузилади.
Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.
7. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.
Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
8. Жамият Бошқарув таркибига кирган шахснинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгаши унинг вазифаларини вақтинча бажариб турувчи шахсни тайинлайди ёки белгиланган тартибда Бошқарув аъзосининг янги вакилини тайинлайди.
1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти рахбарлигининг барча масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
2. Жамиятнинг Бошқаруви аъзолари сон таркиби хамда вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлик бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.
3. Жамиятнинг Бошқаруви таркибига бошқарув раиси, бошқарув раисининг ўринбосарлари, бош инженер, бош ҳисобчи ва жамият таркибий булинмалари раҳбари лавозимларини эгаллаган шахслар киради.
4. Жамият Бошқарув раиси ишонч қоғозисиз жамият номидан ҳаракат қилади, жамият манфаатларини кўзлайди, жамият номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради, ходимларни ишга тайинлаш, ишдан бўшатиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича ва мехнатга ҳақ тўлаш тизимини мукаммалаштириш бўйича ишларни олиб боради, жамиятнинг барча ходимлари бажариши лозим бўлган қарор ва кўрсатмалар ишлаб чиқади, акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан тегишли ҳисоботларни беради.
5. Жамият Бошқаруви жамият меҳнат жамоасини рағбатлантириш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш борасида қарорлар қабул қилади, акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади.
6. Жамият Бошқаруви аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган мехнат шартномаси шартлари, акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгашининг кўрсатмалари ва Бошқарув қарорлари доирасида иш тутади.
7. Жамият директори мазкур Низомга мувофиқ корхона фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ҳолатлар муносабати билан жамият Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритишга хақли.
8. Жамият директори фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши олдида йилда бир бор ва кузатув кенгаши олдида ҳар чоракда ҳисобот бериши лозим.
1. Жамият Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда лекин бир ойда бир мартадан кам ўтказилмасилиги шарт. Бошкарув томонидан Кузатув кенгаши ёки жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар жамиятнинг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Жамият Бошқаруви фикри ҳақида Кузатув кенгаши ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида Бошқарув директор ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
2. Жамият Бошқаруви мажлисини директор ёхуд кўриб чикилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
3. Жамият ижро этувчи органи котиби ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади. Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:
- талаб қилинган ҳолларда Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси раисига;
- бошка мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақат ижро этувчи орган рахбарининг рухсати бўйича;
- амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.
To'liq yuklab olish: ijro_organi.doc [71,5 Kb] (кўчиришлар сони: 2)